bg.jpg

Янгиликлар

Бош саҳифа | Бошқарма ҳақида | Янгиликлар
Бўлишмоқ:
Распечатать
06 Фев 2022

Навбатдаги мақсадли скрининг ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик Нуробод туманининг энг олис ҳудудларидан хисобланган “Саҳоба” МФЙда ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбир давомида “Саҳоба” ва “Тутли” қишлоғи аҳолиси 13 турдаги тор соҳа мутахассилари кўригида бўлиб, соғлиқларини асраш борасида керакли тавсия ва амалий ёрдамларга эга бўлишди.