bg.jpg

Янгиликлар

Бош саҳифа | Бошқарма ҳақида | Янгиликлар
Бўлишмоқ:
Распечатать
12 Фев 2022

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида навбатдаги чет эл ҳамкорлиги доирасидаги учрашув ўтказилди

Унда бошқарма бошлиғи Давронбек Жуманиезов Туркиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан ҳисобланган “Medical Park”, “Vm Medical Park”, “Liv” маркази билан биргаликда ташкил этилган “Тиббиёт фани ва технологиясининг замонавий ютуқлари” мавзусидаги семинар иштирокчилари билан вилоятимиз тиббиётида амалиётга тадбиқ этилиши режалаштирилган 5та йўналиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида: 1. Буйрак трасплантацияси амалиётида энг замонавий усуллардан фойдаланишни йўлга қўйиш; 2. Европа стандартлари асосида жигар трасплантациясини амалиётини ташкил этиш; 3. Гематалогия, қон касалликларини даволашда европа стандартларидан фойдаланишни йўлга қўйиш. Бунда, ўзак хужайралари, суяк кўмигини трасплантацияси методикасини амалиётга тадбиқ этиш; 4. Гинекология соҳасини ровожлантириш. Бунда, Эндогинекология ва Экстрокарпорал уруғлантириш (ЭКО) амалиётларини йўлга қўйиш; 5. Урология соҳасида туркиялик эндоуролог мутахассислари билан ҳамкорлик доирасини ривожлантириш. Шундан сўнг, Туркия давалатидан ташриф буюрган мутахассислар вилоят кўп тармоқ тиббиёт марказида бўлиб, марказдаги даволаш стандартлари билан танишишди ҳамда ҳамкорликда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.