bg.jpg

Янгиликлар

Бош саҳифа | Бошқарма ҳақида | Янгиликлар
Бўлишмоқ:
Распечатать
24 Фев 2022

Самарқанд вилоят соғлиқни сақалш бошқармаси ташаббуси билан "Лаборатор текширувлар учун биологик материалларни танлаш бўйича методик қўлланмани амалиётга татбиқ этиш" мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, паразитология ва юқумли касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали ходимлари Г.Абдухалилова ва А.Бектемировлар томонидан вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг лаборатория бўлимида фаолият юритаётган бўлим мудирлари ҳамда бош ҳамшираларга биоматериалларни бактериологик лабораторияга йиғиш ва ташиш, лаборатория натижаларини хужжатлаштириш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.