bg.jpg

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Бош саҳифа | Вазирлик ҳақида | Умумий маълумот
Бўлишмоқ:
Распечатать

Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (кейинчалик матнда Бошқарма), ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. Бошқарма фаолиятини бошқа давлат идоралари, жумладан давлат муассасалари, вилоятнинг ижро этувчи ҳокимият идоралари, шунингдек бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан бирга олиб боради.

Бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа расмий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруқ ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва буйруқлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари, вилоят ҳокимлигининг қарор ва Фармойишларига, шунингдек бошқа қонуний ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси билан соғлиқни сақлаш бўйича тузилган халқаро шартномалар, шунингдек Бошқарма Низоми асосида юритилади.

about-photo1.jpg

Самарқанд вилоят Соғиқни сақлаш бошқармаси, соғлиқни сақлаш бўйича фаолият олиб бораётган идоралар, шаҳар ва туманлардаги тиббиёт бирлашмалари ва уларнинг бўлимлари вилоятда ягона соғлиқни сақлаш бошқарув идораси тизимини ташкил этади.

Бошқарма юридик шахс бўлиб, ўзига тегишли мулкни, кирим – чиқим ҳаражатларини, банкдаги ҳисоб –китобларни бошқариш ва ўз номи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси гербининг тасвири туширилган муҳрга эгалик қилиш ҳуқуқига эга.